Ру En O'z
16 Декабрь 2021 1975

Ўтказиб юборманг: Бугун Руслан Нурудинов Акбар Жўраев билан жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради

Бугун Тошкентда ўтказилаётган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг энг қизиқарли вазн тоифасидаги беллашувлар бўлиб ўтади.

Шубҳасиз, кўпчиликнинг эътибори -109 кг вазн тоифасидаги беллашувларга қаратилган. Унда сўнгги икки Олимпиаданинг чемпион ва рекордчилари Руслан Нурудинов ҳамда Акбар Жўраев олтин медаль учун кураш олиб боришади. Шубҳасиз, ушбу вазнда арманистонлик Симон Мартирасян ва бошқа кучли полвонлар ҳамюртларимиз билан рақобат олиб боришади. Бироқ мутахассисларнинг фикрича, асосий кураш иккала ҳамюртимиз ўртасида кечади.

Ушбу дастур соат 16:00 да бошланади. Барча мухлисларни “Юнусобод спорт мажмуаси”да ўтказиладиган баҳсда спортчиларимизни қўллаб-қувватлашга чорлаб қоламиз.

Text to speech