Ру En O'z
17 Ноябрь 2021 1378

Ёш дзюдочиларимиз Осиё чемпионатига тайёрланишмоқда

4-5 декабрь кунлари Ливан пойтахти Байрут шаҳрида ёшлар ўртасида Осиё-Океания чемпионати бўлиб ўтади.

Ҳозирда ушбу мусобақада иштирок этиш истагини қитъамизнинг 16 давлатидан жами 124 (80 эркак, 44 аёл) нафар дзюдочи билдирган. Улар орасида тўлиқ таркибдаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор. Чемпионат катталар ўртасидаги одатий еттита вазн тоифасида ўтказилади.

Айни пайтда Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи терма жамоамиз аъзолари Ўзбекистон дзюдо федерациясида кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишяпти. Таркибда Шоҳруҳ Мамарасулов, Исломбек Равшанқулов, Жайҳунбек Назаров, Шукуржон Аминова, Ирисхон Қурбонбоева, Сита Кадамбоева сингари ёшларимиз бор.

Text to speech