17 Ноябрь 2021
1909
Надия Дусановани табриклаймиз!
Бугун енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Надия Дусанова таваллуд айёмини нишонламоқда.
Надия Дусанова 1987 йил 17 ноябрь куни дунёга келган. Баландликка сакраш бўйича 3 карра Осиё ўйинлари совриндори, 3 карра Осиё чемпиони, Ислом бирдамлиги ўйинлари, ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионати ва бошқа нуфузли мусобақалар ғолиби ҳисобланади. Пекин-2008, Лондон-2012 ва Рио-2016 Олимпия ўйинлари иштирокчиси. Кўрсатган натижалари эвазига ҳукуматимиз томонидан “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Надия Дусановани таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.