Ру En O'z
16 Декабрь 2021 1887

Гандболчи қизларимиз жаҳон чемпионатини ўттизталикда якунлашди

Испанияда гандбол бўйича аёллар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионати ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди. Унда терма жамоамиз иштирокини якунлади.

29-30 ўринлар ўз эгаларини топиши белгиланган беллашувда қизларимиз парагвайлик рақибаларига майдонга чиқишди. Учрашувнинг биринчи тайми 19:19 ҳисобида якунланган бўлса, иккинчи таймда рақиблар аниқ зарбалар билан мувозанатни ўз томонларига оғдириб кетишди. Якуний ҳисоб – 39:33. Баҳсда рақиб дарвозасини 11 бор ишғол қилган О.Абдуманнонова энг сермаҳсул ўйинчи бўлди.

Шу тариқа, терма жамоамиз ўз тарихида иккинчи бор иштирок этган жаҳон чемпионатини 32 жамоа орасида 30-ўринда якунлади.

Text to speech