16 Ноябрь 2021
2009
Каратэчимиз илк бор жаҳон чемпионати финалида
Айни кунларда БААнинг Дубай шаҳрида каратэнинг WKF йўналиши бўйича катталар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Ушбу мусобақада сайёрамизнинг беш қитъасидаги 104 та давлатдан 1000 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун татамига чиқмоқда. Жаҳон чемпионатида ватанимиз шарафини Ўктам Бекпўлатов бошчилигидаги 15 нафар каратэчимиз ҳимоя қиляпти.
Бугун эркаклар ўртасида -75 кг вазн тоифасидаги жангларда юртдошимиз Достонбек Отаболаев финалга йўл олди. Фарғоналик спортчимиз ярим финалда америкалик Томас Скоттни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди ҳамюртимиз 20 ноябрь куни бўладиган финал жангида Миср вакилига қарши олтин медаль учун жанг қилади.
Бўлажак беллашувда ҳамюртимизга омад тилаймиз.