Ру En O'z
16 Ноябрь 2021 1963

Пекин-2022 иншоотлари: Атлетларимизни кутаётган Яньцин тоғ-чанғи комплекси

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари бўлиб ўтадиган спорт иншоотлари ҳақидаги мақоламизни давом эттирамиз. Бу гал диққатимиз маркази Яньцин тоғ-чанғи комплексига қаратилади.

Комплекс Пекин шаҳрининг шимоли-ғарбий қисмидаги тоғли ҳудудда жойлашган ва ушбу Олимпия ўйинлари учун махсус қурилган. Айни пайтда у Хитойдаги энг йирик тоғ чанғи майдони ҳисобланиб, денгиз сатҳидан 1200 метр баландликда жойлашган. У ерда чағ чанғиси, бобслей, скелетон, чана спорти бўйича баҳслар ўтказилади.

Олимпиада давомида ушбу объект эътиборимиз марказида кўпроқ бўлади. Боиси вакилларимиз ушбу Олимпиадада тоғ чанғиси йўналишида иштирок этиши кутилмоқда. Режага кўра, Олимпиададан сўнг ушбу зона сайёҳлар учун курорт зонага айлантирилади. Ушбу видеолавҳада комплекснинг тузилиши, имкониятлари ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин:

Text to speech