Янги мавсумда ўз олдига улкан мақсад қўйган таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси йиғин бошлади. Ассоциация базасида бошланган йиғин 30 декабрга қадар давом этади.

Мазкур машғулотларга Ўзбекистон чемпионатида мураббийлар ишончини оқлаган 25 нафар спортчи иштирок этмоқда. Мураббийлар ушбу йиғин орқали спортчиларнинг жисмоний ҳолатини кучайтиришга аҳамият қаратишган. Машғулотлар 7 нафар тренер бошчилигида олиб борилмоқда. Таркибда Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашитов, шунингдек, Шуҳрат Салаев, Динорахон Мамадибрагимова, Светлана Осипова каби таниқли спортчиларимизни учратиш мумкин.