Ру En O'z
16 Ноябрь 2021 1900

Тошкент қиличбозлик бўйича Жаҳон кубогига мезбонлик қилади

20-21 ноябрь кунлари Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги бўлиб ўтади. Унда ҳамюртларимиз ҳам иштирок этишади.

Регламентга кўра, дастлабки кунда яккалик, иккинчи кунда жамоавий йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади. Беллашувлар қизлар ўртасида ташкил этилади. Ҳозирги кунга келиб, Россия, Польша, Болгария, Қозоғистон, Миср, Украина, Озарбайжон, Беларусь мамлакатлари ўз спортчиларини рўйхатдан ўтказган.

Қайд этиш жоиз, ҳамюртимиз Зайнаб Дайибекова ушбу йўналишда 2019 йилги ғолиб ҳисобланади. Бўлажак мусобақада ўз унвонини ҳимоя қиладиган спортчимизга омад тилаб қоламиз.

Text to speech