Якунда фахрийларимиз ҳукуматимиз ва давлатимизнинг кўрсатаётган бундай эътиборидан мамнун эканликларини айтиб, кейинчалик ҳам боксимиз ривожи йўлида ўз хизматларини аямасдан сафарбар этишга тайёр эканликларини таъкидладилар.
15 Декабрь 2021
1942
Марат Қурбонов бошчилигидаги бокс фидойиларига “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони топширилди
Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши спорт турларида узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган фидойиларнинг меҳнатларини муносиб рағбатлантиришда давом этади. Бу гал бокс фахрийлари эътибор марказида бўлди.
Бугун Кенгаш раиси Баҳодир Махситов бокс бўйича терма жамоамиз бош мураббийи Марат Қурбонов, шунингдек, Ринат Юсупов, Нажиб Арслонов, Обиджон Зокиров каби умрининг асосий қисмини ўзбек бокси ривожига бағишлаган, жаҳон ареналарида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган шогирдларни етиштирган 15 нафар фидойиларга “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишонларини топширди.