Ру En O'z
16 Ноябрь 2021 1408

Бобоусмон Батуровни табриклаймиз!

Бугун бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бобоусмон Батуров ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Бобоусмон Батуров 1994 йил 16 ноябрь куни Жиззах вилоятида таваллуд топган. -69 килограмм вазн тоифасида иштирок этадиган ҳамюртимиз 2017 йил Бокуда ўтган Ислом бирдамлиги ўйинлари, шунингдек, Осиё чемпионати ва Осиё ўйинлари ғолиби, Екатеринбург мезбонлигида ўтган жаҳон чемпионати совриндори ва «Келажак бунёдкори» медали соҳиби ҳисобланади. Токио-2020 Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бобоусмон Батуровни таваллуд айём билан табриклаб, унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва улкан ғалабалар тилаб қолади.

Text to speech