Бугун ҳам ўзбек спорти мухлислари жаҳон чемпионатларида ҳамюртларимизнинг чиқишларига гувоҳ бўлишади. Тошкентда ёш умидли полвонларимиздан бири супага чиқса, гандболчи қизларимиз ЖЧдаги сўнгги ўйинларини ўтказишади.
Дастлаб “Юнусобод спорт мажмуаси”да -102 кг вазн тоифасида Қурбонмурод Намозовнинг чиқишини томоша қиламиз. Жорий йил Саудия Арабистонида ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақият қозонган Намозов бугун “В” гуруҳида иштирок этади.
Испаниядаги жаҳон чемпионатида иштирок этаётган гандболчи қизларимиз мусобақадаги охирги ўйинини ўтказишади. Бугун улар Парагвай жамоаси билан 29-30 ўринларни бўлишиб олишади.
Шунингдек, пойтахтимизда 2008-2010 йилларда туғилган болалар ўртасида қиличбозлик бўйича Марказий Осиё чемпионати старт олмоқда. Биринчи кун доирасида ёш шпагачиларнинг шахсий биринчиликдаги жангларига гувоҳ бўламиз мумкин.