Ру En O'z
15 Ноябрь 2021 1410

Ёш шпагачиларимиз коста-рикадаги Жаҳон кубогида ғалаба қозонишди

Коста-Рика пойтахти Сан-Хосе шаҳрида қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Унда ёш шпагачиларимиз ажойиб натижа қайд этдилар.

Яккалик баҳсларида икки вакилимиз финалда ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Унда Дилназ Муртазоева Севара Раҳимовадан 15:7 ҳисобида устун келди. Яна бир вакиламиз Шаҳзода Эгамбердиева эса бронза медалини қўлга киритди.

Аҳамиятлиси, қизларимиз жамоавий йўналишда ҳам тенгсиз бўлишди. Дастлаб Панамани 45:20 ҳисобида доғда қолдирган вакилларимиз финалда мезбонлардан 45:30 ҳисобида устун келишди.

Text to speech