15 Ноябрь 2021
2157
Америкада 105 ёшдан катталар ўртасида югуриш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди
АҚШда ўтган “Луизиана ўйинлари” мусобақасида мухлислар эътиборли воқеликка гувоҳ бўлишди. Унда иштирок этган Жулиа “Hurricane” Ховкинс 105 ёшдан катталар ўртасида жаҳон рекордини ўрнатди.
Аёллар ўртасида 100 метрга югуришда ўрнатилган янги рекорд 1:02.95 дақиқани ташкил этмоқда. Мусобақадан сўнг Ховкинс хоним келажакда 1 дақиқадан ҳам камроқ вақт билан ўз рекордини янгилашни ният қилгани ҳақида айтиб ўтди.
“Hurricane” сўзи “бўрон” деган маънони англатади. Қуйида унинг югуриши ва интервьюсини томоша қилишингиз мумкин: