Қайд этиш жоиз, ушбу лойиҳа амалга ошса, Олимпия ўйинлари тарихида дарё бўйлаб ўтган дастлабки очилиш маросими бўлади.
14 Декабрь 2021
2118
Париж-2024 Олимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси тантанали очилиш маросимини Сена дарёсида ўтказмоқчи View Larger Image
Париж-2024 Олимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси бутун инсоният эътиборини тортган янгиликни эълон қилди. Унга кўра, ташкилотчилар мусобақанинг тантанали очилиш маросимини стадионда эмас, очиқ ҳаво остида, аниқроғи Сена дарёси бўйлаб ўтказишни мўлжалламоқда.
Режага кўра, маросимда иштирокчи давлатлар махсус қайиқларда дарё бўйлаб белгиланган 6 километрлик масофани сузиб ўтишади. Парад йўналиши дарё бўйлаб шаҳарнинг кўзга кўринган объектлари олдидан ўтади. Ҳисоб-китобларга кўра, бундай маросимни 600 минг томошабин бевосита соҳил бўйларида кузатиб бориши мумкин.