Ру En O'z
14 Ноябрь 2021 1403

Самбочиларимиз жаҳон чемпионатини 11 та медаль билан якунлашди

12-14 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Юнусобод спорт мажмуаси”да ўтказилган самбо бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Уч кун давомида самбо мухлислари кескин ва шиддатли беллашувлар гувоҳига айланишди. Мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик самбочилар умумий ҳисобда 11 та медаль қўлга киритишди. Терма жамоамиз аъзолари 3 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларига эга чиқишди. Терма жамоамиз сафида қуйидаги спортчиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин:
-58 кг: Баҳодир Бакиев (жанговар самбо)
-88 кг: Ихтиёр Эшмуродов
-98 кг: Нодиржон Мирхаликов

Кумуш:
-79 кг: Улуғбек Раҳмонов
-64 кг: Ойбек Солиев (жанговар самбо)
-50 кг: Сабина Давлатова
-79 кг: Фурқат Рўзиев (жанговар самбо)
-88 кг: Соҳибжон Ҳасанбоев (жанговар самбо)

Бронза:
-59 кг: Ибодатхон Агожонова
+98 кг: Ҳакимжон Исмоилов (жанговар самбо)
-71 кг: Истам Қудратов

Ушбу натижа орқали самбочиларимиз жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда якунлашди. Биринчи ўринни Россия вакиллари эгаллашган бўлса (8 та олтин, 6 та кумуш, 4 та бронза), кучли учликка Беларусь вакиллари (3 та олтин, 5 та кумуш) якун ясашди.

Қайд этиш жоиз, ўтган ой ўсмирлар ва ёшлар жамоамиз Грециянинг Салоники шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлган эди. Бугун катталар жамоамиз ҳам ана шундай юксак натижани қайд этишди.

Text to speech