Ру En O'z
13 Ноябрь 2021 1323

“Олимпик”нинг ғалабали юриши давом этади

МОҚ қошида ташкил этилган “Олимпик” клуби Про-лига доирасидан ўрин олган навбатдаги баҳсни ўтказди. Бу гал жамоамиз ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилди.

Учрашувда Темур Кападзе шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мезбонлар сафида биринчи таймда Алишер Одилов ҳисобни очган бўлса, иккичи бўлимда Темур Мамасиддиқов орадаги фарқни иккитага етказди. Ушбу голларга рақиб жамоа таркибида Рўзимбой Аҳмедов бир бор жавоб қайтара олди холос.

“Олимпик” – “Динамо”
Голлар: 31- Алишер Одилов (1:0), 57- Темур Мамасиддиқов (2:0), 70- Рўзимбой Аҳмедов (2:1)

Ушбу ғалабадан сўнг “Олимпик” турнир жадвалида учинчи ўринга мустаҳкам жойлашиб олди ва келаси мавсум Суперлига йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда.

Text to speech