Ру En O'z
13 Ноябрь 2021 1451

Халқаро мутахассислар ўқ отиш спорти бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди

Ўқ отиш спорти бўйича ёшлар билан ишловчи халқаро экспертлар Тошкент шаҳрида мерганларимиз учун амалиёт ўтказишди. Унда Арманистон, Беларусь, Молдова, Россия ва Ўзбекистоннинг таниқли мутахассислари иштирок этишди.

Дастур доирасида иштирокчилар Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясида бўлиб, спортни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва ёшларга оид асосий йўналишлар билан атрофлича танишишди. Иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи, Кўнгиллилар ассоциацияси вакиллари билан учрашиб, Республикамизда амалга оширилаётган ёшлар сиёсати тузилмаси ҳақида маълумот олишди.

Амалиёт давомида меҳмонлар мамлакатимизда ёшлар билан ҳар томонлама ишлаш бўйича амалиётни кўриб чиқдилар, ўзаро тажриба алмашдилар ва ёшлар билан ишлашдаги муаммо ва истиқболларни муҳокама қилдилар. Иштирокчилар ҳамкорликни янада самарали амалга ошириш учун МДҲ ҳудудида бундай тадбирларни кенгайтиришни таклиф қилишди.

Text to speech