Ру En O'z
13 Ноябрь 2021 2134

Антон Фокин, Умиджон Исманов ва Хуршид Тожибоевни табриклаймиз!

Бугун ўзбек спортида ўз ўрнига эга бўлган уч нафар спортчимиз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Улардан бири спорт гимнастикаси бўйича Пекин-2008 Олимпиадаси бронза медали соҳиби, Осиё ва жаҳон чемпионатлари, Осиё ўйинлари совриндори Антон Фокин, бокс бўйича Пекин ва Рио Олимпиадалари иштирокчиси, ҳозирда профессионал боксда фаолият олиб бораётган Хуршид Тожибоев ва эркин кураш бўйича Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори Умиджон Исмановдир. Тожибоев ҳамда Исманов бугун 32, Фокин эса 39 ёшни қарши олмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси учала спортчимизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий тинчлик-ҳотиржамлик тилаб қолади.

Text to speech