Ру En O'z
13 Ноябрь 2021 1828

МОҚ вакиллари “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишонлари билан тақдирланишди

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирининг буйруғига биноан мамлакатимизда ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишидаги жонкуярлиги ҳамда кўп йиллик самарали меҳнати ва жамоат ишларидаги фаол иштирокини муносиб тақдирлаш мақсадида бир қатор соҳа мутахассисларига “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони топширилди.

Аҳамиятлиси, улар орасида МОҚ мутасаддилари ҳам бор. Тадбирда МОҚ раиси маслаҳатчиси Алишер Каримов, Қўмита раиси девони раҳбари Мираъзам Мираҳмедов, Халқаро алоқалар департаменти бош мутахассиси Нозим Атакулов “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишонларини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимовдан қабул қилиб олишди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамкасбларимизни ушбу эътироф билан самимий табриклаб, уларга келгуси фаолиятида ҳам муваффақиятлар тилаб қолади.

Text to speech