Ру En O'z
13 Декабрь 2021 1809

Уч федерация йил якунлари сарҳисобини ўтказди View Larger Image

Йил якунланиб боргани сари турли федерацияларимиз ўз йўналишларида йил сарҳисобини олиб бормоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон поло, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерациялари кесимида ташкил этилди.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ҳам иштирок этиб, федерация мутасаддиларига спортимиз ривожи йўлида олиб борган самарали ишлари учун миннатдорчилик билдириб ўтди. Қуйида турли номинация ғолиблари рўйхатини ҳавола қиламиз:

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси:
Конкур бўйича энг яхши мураббий: Анвар Аҳмедов (Андижон)
Учкураш бўйича энг яхши мураббий: Алик Раҳматуллаев (Тошкент)
От йўрттириш бўйича энг яхши мураббий: Елена Чистякова (Тошкент)
Порлаган юлдуз: Бобуржон Валижонов
Энг яхши ҳакам: Шуҳрат Сафаров
Энг яхши от: “Qirol Kornet L”

Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси:
Энг яхши мураббий: Виолетта Зарали
Энг яхши эркак спортчи: Садриддин Қобилжонов
Энг яхши аёл спортчи: Самира Абзалова

Ўзбекистон поло федерацияси:
Энг яхши мураббий: Олимжон Ходжаев
Энг яхши спортчи: Вероника Мугинова

Шунингдек, йил давомида ўз фаолияти билан ажралиб турган спортчи ва соҳа мутасаддилари, фидойилар, фахрийлар турли номинацияларда тақдирланишди. Мазкур федерациялар фаолиятини молиялаштиришда ўзининг беғараз ёрдамини аямаган ҳомий ташкилотларга ҳам эсдалик совғалари топширилди. Қайд этиш жоиз, мазкур 3 федерация бошқарувини самарали олиб бораётган Баҳромжон Газиевга маросим якунида «Энг яхши раҳбар» соврини тақдим қилинди.

Text to speech