Ру En O'z
13 Ноябрь 2021 1442

Пара-академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионлари аниқланди

Тошкент вилоятидаги эшкак эшиш базасида механик снарядларда пара-академик эшкак эшиш бўйича мамлакат чемпионатида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Мусобақада республикамизнинг турли ҳудудларидан келган 70 дан зиёд спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди. Таъкидлаш жоиз, ушбу мусобақа янги мавсум олдидан терма жамоа мураббийлари учун асосий таркибни шакллантириб олиш йўлида саралаш вазифасини бажариб берди. Баҳсларда Токио-2020 Паралимпия ўйинлари иштирокчилари Отабек Қўчқоров ва Феруза Бўрибоева ҳам иштирок этишмоқда.

Натижалар:
PR 2
1. О.Қўчқоров
2. Х.Неъматов
3. К.Суюнов

PR 3
1. М.Сулаймонов
2. А.Абдураҳманов
3. Р.Жўраев

Бугун ҳам мусобақа доирасида яна бир қатор йўналишларда ғолиблар аниқланиши баробарида мураббийлар учун семинар ҳам ташкил этилади.

Text to speech