Ру En O'z
13 Декабрь 2021 1899

Давлат Бобонов ПСЖ клуби билан Европа чемпионлар лигасига йўл олди

Дзюдо бўйича Токио-2020 Олимпиадасининг бронза медали совриндори Давлат Бобонов Франциянинг ПСЖ клуби билан шартнома имзолаб, дзюдо баҳсларида ушбу клуб шарафини ҳимоя қилмоқда. Ҳамюртимиз иштирок этаётган жамоа Чехияда ўтган Европа Лигасида ғалаба қозониб, Чемпионлар лигасига йўлланма олди.

Ўз таркибига машҳур дзюдочиларни жамлаган Париж клуби Европа Лигасида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди ва бу билан Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди. -90 кг вазн тоифасида татамига чиққан Бобонов рақибини вазари баҳоси эвазига мағлубиятга учратди.

Чехиянинг Прага шаҳрида ўтган Европа Лигасида Кўҳна қитъанинг 13 та эркаклар, 4 та аёллар клублари иштирок этди. Эркаклар ўртасидаги мусобақа финалида «Пари Сен-Жермен» клуби «Цент-Женевев» жамоасини 4:1 ҳисобида енгди.

Шу тариқа, ПСЖ билан шартнома имзолаган дзюдо бўйича Токио-2020 совриндори Давлат Бобонов яқин вақт ичида клублар ўртасида ўтказиладиган турнирларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Text to speech