Ру En O'z
12 Ноябрь 2021 1951

Тошкент камондан отиш бўйича Осиё кубогига мезбонлик қилади

Эртага Бангладешда камондан отиш бўйича Осиё чемпионати старт олади. Бугун мусобақадан аввал Осиё камондан отиш федерациясининг конгресси бўлиб ўтди.

Унда федерациянинг олдида турган вазифалар, янги режалар муҳокама қилиниб олинди. Аҳамиятлиси, ривожланишнинг янги босқичига чиқаётган Ўзбекистон камондан отиш федерацияси 2023 йил Осиё кубогини қабул қиладиган бўлди. Мазкур мусобақа спортчилар учун жаҳон рейтингига қимматли очколар тақдим қилиши билан эътиборли. Мазкур тадбирда федерациямиз номидан халқаро алоқалар бўлими вакили Орхан Кападзе иштирок этди.

Осиё чемпионатига тўхталадиган бўлсак, 19 ноябрга қадар давом этадиган беллашувларда терма жамоамиз ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Жамоамиз таркиби эса қуйидагича:

Эркаклар:
1. Миржалол Қароров
2. Шоҳжаҳон Абдулҳамидов
3. Амирхон Садиков

Аёллар:
1. Зиёдахон Абдусатторова
2. Камола Юнусова
3. Мунира Нурманова

Text to speech