Ру En O'z
9 Декабрь 2021 2137

Жамила Панфилова жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади

Тошкентда оғир атлетика бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Мусобақанинг навбатдаги куни супачага -55 кг вазн тоифасидаги аёллар кўтарилишди. Ушбу гуруҳда ҳамюртимиз Жамила Панфилова ҳам иштирок этди.

2003 йил Тошкент вилоятида таваллуд топган спортчи қизимиз жаҳоннинг энг сара атлетлари билан муносиб баҳс олиб борди. Даст кўтариш машқида 82 кгни кўтарган Панфилова силтаб кўтариш дастурида 98 кг натижа қайд этди. Ишониб қоламизки, жаҳон чемпионати спортчимиз учун яхши маҳорат мактаби бўлиб хизмат қилади.

Катталар ўртасида жаҳон чемпионати
Аёллар -55 кг
1. Гуфран Белкхир (Тунис) – 203 (92+111) кг;
2. Аденике Адижат Олариное (Нигерия) – 203 (90+113) кг;
3. Свитлана Самуляк (Украина) – 201 (91+110) кг;
15. Жамила Панфилова (Ўзбекистон) – 180 (82+98) кг.

Text to speech