9 Декабрь 2021
1867
Жаҳон кубогининг биринчи кун ғолиблари аниқ
Маълум қилганимиздек, бугун Тошкентда қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубоги старт олди. Ўғил болалар ўртасида ўтказилаётган мазкур беллашувларни рапира усталари бошлаб беришди.
Регламент бўйича бугун яккалик дастурида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Аҳамиятлиси, совринли ўринларининг деярли барчаси россиялик спортчиларга насиб этди. Александр Прозоров (Россия) ҳамда Адам Якубовски (Польша) тўқнашуви остида кечган финал беллашувида Прозоровнинг қўли баланд келди.
Жаҳон кубоги, ёшлар
Рапира, яккалик
1. Александр Прозоров (Россия)
2. Адам Якубовски (Польша)
3. Егор Баранников (Россия)
3. Даниил Кравцов (Россия)