Бугун пойтахтимизда қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари бошланди. 20 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида ташкил этилаётган мазкур мусобақа шпага, рапира ва сабля дастурларида яккалик ҳамда жамоавий йўналишда ташкил этилмоқда.
Бу галги беллашувларда Россия, БАА, Хорватия, Озарбайжон, Беларусь, Ҳиндистон, Исроил, Қирғизистон, Швейцария, Украина, Туркия, Польша, Саудия Арабистони, Қозоғистон давлатларидан 260 дан ортиқ спортчи иштирок этмоқда.
Регламентга кўра, бугун рапира бўйича яккалик беллашувларида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади. Эслатиб ўтамиз, мусобақа Сингапур менежментни ривожлантириш институти спорт мажмуасида ўтказилмоқда. Мусобақа тавқими қуйидагича:
9 декабрь: Рапира бўйича яккалик
10 декабрь: Шпага бўйича яккалик, рапира бўйича жамоавий
11 декабрь: сабля бўйича яккалик, шпага бўйича жамоавий
12 декабрь: сабля бўйича жамоавий