Катталар ўртасида жаҳон чемпионати
Аёллар, -49 кг
1. Суродчана Камбао (Таиланд) – 191 (86+105) кг;
2. Сузуки Рира (Япония) – 179 (78+101) кг;
3. Такахаши Ибуки (Япония) – 172 (71+101) кг;
10. Зуҳра Отажонова (Ўзбекистон) – 150 (66+84) кг
8 Декабрь 2021
1827
Жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз ўз иштирокларини бошлашди
Пойтахтимизда давом этаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида юртдошларимиз ҳам баҳсларга киришди. Дастлаб аёллар ўртасида -49 кг вазн тоифасидаги юртдошимиз супага чиқди.
“А” гуруҳида анча кучли рақибаларига қарши баҳс олиб борган Зуҳра Отажонова учун мусобақа чинакам тажриба майдони бўлди. Ёш спортчимиз даст кўтариш машқида 66 кг, силтаб кўтариш машқида 84 кг, икки кураш бўйича 150 кг натижа қайд этди (10-ўрин).
Олтин медаль 191 кг тош кўтарган таинландлик Суродчана Камбаога насиб этди. Кумуш ва бронза медалларини япониялик атлетлар қўлга киритишди.