Бугун камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Владимер Леквеишвили таваллуд топган кун.
Владимер Леквеишвили 1957 йил 8 декабрь куни Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида таваллуд топган. 1980 йилда Грузия давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган. Фаолияти давомида кўплаб иқтидорли спортчиларни етиштириб берган.
Ушбу тажрибали мутахассис узоқ йиллар Грузия ва Туркия терма жамоаларига мураббийлик қилган. Ўз билими ва тажрибасига таянган ҳолда кўплаб спортчиларни кашф этган Владимер Леквеишвили 2019 йилдан Ўзбекистон камондан отиш федерацияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Айни пайтда маҳоратли мураббий қўли остида спортчиларимиз нуфузли мусобақаларга қизғин ҳозирлик кўришмоқда. Бугун мураббий шогирдлари билан таваллуд айёмини кўтаринки руҳда нишонлади.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Владимер Леквеишвилини таваллуд куни билан қутлаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.