Ру En O'z
8 Декабрь 2021 1686

Пойтахтимизда бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди

Бугун, 8 декабрь куни Тошкент шаҳрида бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди. Мусобақада 350 нафар боксчи (эркаклар 286, аёллар 64) совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда.

Бугун соат 17:00да мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Қайд этиш лозимки, аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон чемпионатида илк маротаба хориждан 8 нафар нейтрал ҳакам фаолият олиб бормоқда. Эслатиб ўтамиз, баҳслар Таэквондо WT ассоциациясига қарашли «Универсал» спорт саройида ўтказилмоқда.

Text to speech