Ру En O'z
10 Декабрь 2021 1948

Рапирачиларимиз жамоавий дастурда Жаҳон кубоги совриндори бўлишди

Пойтахтимизда ўтказилаётган қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогидан хушхабар. Бугун рапирачиларимиз жамоавий дастурда шоҳсупага кўтарилишди.

Ярим финалда имкониятни бой берган қиличбозларимиз украиналик ёшларга қарши муросасиз баҳсда ғалаба қозониб, учинчи ўринга сазовор бўлишди. Польша ва Россия жамоалари ўртасида кечган рақобатда польякларнинг қўли баланд келди.

Жаҳон кубоги, ёшлар.
Рапира, жамоавий:

1. Польша
2. Россия
3. Ўзбекистон

Шунингдек, бугун шпага бўйича яккалик дастурида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Унда мисрлик Муҳаммад Ал Саид барча рақибларини мағлуб этган ҳолда олтин медални қўлга киритди. Батафсил:

Жаҳон кубоги, ёшлар.
Шпага, яккалик

1. Муҳаммад Ал Саид (Миср)
2. Владимир Таласов (Россия)
3. Кирилл Гурков (Россия)
3. Никита Кошман (Украина)

Text to speech