10 Декабрь 2021
1913
Барчамиз бир дарахт новдаларимиз
Жонажон мадҳиямизни болажонлар тилидан эшитсак, уларнинг қанчалик катта ватанпарварлик руҳида тарбияланаётганидан хурсанд бўламиз, заковатига офарин деймиз. Бироқ буни аутизм билан курашаётган болалардан эшитсакчи? Ишонамизки, ушбу видеоролик ҳеч бирингизни бефарқ қолдирмайди ва болажонларимизнинг қобилияти чексизлиги, уларга бериладиган кичик эътибор қандай ютуқларни тақдим қилиши мумкинлигини яна бир карра исботлайди.