Бугун таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Павел Хан таваллуд айёмини нишонламоқда.
Хан Павел Афанасьевич 1984 йил Тошкентда таваллуд топган. Бир неча йилдан бери мураббийлик фаолиятида самарали меҳнат қилиб келмоқда. Унинг замонавий методикалар асосида берадиган таълимидан халқаро майдонда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган кўплаб таэквондочиларимиз етишиб чиқмоқда. Жумладан, Токио-2020 Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашитов айнан ушбу мутахассис қўл остида шуғулланади. Кўрсатган хизматлари эвазига жорий йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланган.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Павел Ханни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.