Бугун 8 декабрь, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун. Бундан 29 йил аввал тинч ва осойишта ҳаётимизнинг кафолати, мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган.

Конституциямиз инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, жамиятда тинчлик ва тотувликни таъминлаш, барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси барча юртдошларимизни Конституция қабул қилинган кун билан самимий табриклаб қолади. Қомусимиз тинч ва осуда ҳаётимизни таъминлашда, давлатчилигимизнинг янада ривож топишида, оилаларимиз фаровон бўлишида абадий хизмат қилсин!