10 Декабрь 2021
1904
Мадҳиямиздан шараф туйган юрт фарзандлари
Мадҳия бу шунчаки оддий бир куй эмас. Унинг қадр-қийматини чет элда тинглаган юртдошларимиз жуда яхши билишади. Айниқса, хориж мамлакатида сен учун мадҳиянг янграса, бу қандай бахт! Бунинг таассуротлари ва завқини юрагидан ўтказган Янги Ўзбекистоннинг жасур спортчиларидан тинглаймиз.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси барча ҳамюртларимизни бугунги сана – Давлат мадҳияси қабул қилинган кун билан самимий табриклаб қолади. Мадҳиямиз ҳамиша жаҳон ареналарида янграйверсин.