Ру En O'z
7 Декабрь 2021 1344

Қитъамизда тенгсиз бўлган ёш дзюдочиларимиз тантанали кутиб олинди

Ливан пойтахти Байрут шаҳри мезбонлигида ўтган дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё-Океания чемпионатида муваффақиятли иштирок этган терма жамоамиз делегацияси юртимизга қайтиб келди.

Бироз аввал Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида музаффар спортчиларимизни тантанали кутиб олиш маросими ташкил этилди. Тадбирда Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Мудофаа вазирлиги ва федерация вакиллари, мураббийлар, дзюдочиларнинг ота-оналари ҳозир бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, ўсмирларимиз 9 та олтин, 5 та кумуш, 5 та бронза, ёшларимиз эса 7 та олтин, 2 та кумуш, 6 та бронза, жами 34 та медаль билан 17 давлат орасида умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни банд этишди. Тўрт кун давомида Байрутда 16 маротаба Ўзбекистон мадҳияси янгради.

Text to speech