7 Декабрь 2021
1847
Баҳромжон Газиев Россиядаги мусобақада муваффақиятли иштирок этди
Россиянинг Москва шаҳрида жойлашган “Maxima stables” от спорти клубида конкур йўналиши бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, унда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев совриндорлар қаторидан жой олди.
Ҳамюртимиз баландлиги 120 см бўлган CSI-1 * “Kristal tour” йўналишида иштирок этди. “Lady” лақабли тулпор билан ўз чиқишини намойиш этган Баҳромжон Газиев иккинчи ўрин соҳибига айланди. Ушбу дастурда ғалаба “Starbucks” отида қатнашган россиялик Анастасия Шербаковага насиб этган бўлса, кучли учликни бошқа бир мезбон Анатолий Шишков (“Katmand”) ёпиб берди.