Бугун пойтахтимизда оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди. Мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган мусобақада 80 дан ортиқ мамлакатдан 500 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда.
Мусобақани аёллар ўртасида -49 кг вазн тоифасидаги “С” гуруҳи иштирокчилари бошлаб берди. Шунингдек, бугун Тошкент вақти билан 16:00 да тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
Ушбу дунё биринчилигида 14 нафар вакилимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Улар орасида Руслан Нурудинов, Акбар Жўраев, Адҳам Эргашев, Кумушхон Файзуллаева, Достон Ёқубов каби тажрибали спортчиларимиз ҳам бор. Эътиборингизга вакилларимиз иштироки ҳақидаги маълумотни ҳавола қиламиз:
Аёллар
-49 кг. Зуҳра Отажонова – 19:00 (8.12)
-55 кг. Жамила Панфилова – 16:00 (9.12)
-71 кг. Кумушхон Файзуллаева – 19:00 (13.12)
-87 кг: Турсуной Жабборова – 19:00 (16.12)
Эркаклар
-67 кг. Адҳамжон Эргашев ва Достон Ёқубов – 16:00 (10.12)
-81 кг. Муҳаммадқодир Тоштемиров 19:00 (12.12)
-89 кг. Отахон Имомов – 10:30 (13.12) (В гуруҳ)
-89 кг. Сарварбек Зафаржонов – 16:00 (13.12)
-96 кг. Ҳожиакбар Олимов – 08:30 (14.12) (С гуруҳи)
-96 кг. Қурбонмурод Намозов – 13:00 (15.12)
-109 кг. Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев – 16:00 (16.12)
+109 кг: Мирҳосил Мирзабоев – 08:00 (17.12) (C гуруҳ).
Оғир атлетикачиларимиз узоқ йиллардан бери ўзлари иштирок этадиган мусобақаларда мунтазам юқори ўринларни эгаллаб келишган. Умид қиламизки, ўз мухлисларимиз кўз ўнгида ўтадиган бу галги жаҳон чемпионатида ҳам улкан натижаларни қайд этишади. Бу йўлда спортчиларимизга омад тилаб қоламиз.
Беллашувлар «Юнусобод спорт мажмуаси»да бўлиб ўтмоқда. Барча мухлисларни ҳамюртларимизни қўллаб-қувватлашга чорлаб қоламиз.