Тошкентда старт олган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида дастлабки ғолиблар аниқланди. Регламентга кўра, илк медаллар жамланмаси эркаклар ўртасида 55 кг вазн тоифасида тақсимланди.

Қизиқарли баҳслар якунига кўра, қозоғистонлик Арли Чонтей 260 кг натижа билан ғалаба қозонди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Таиланд ва Болгария вакилларига насиб этди.

Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати.
Эркаклар, -55 кг:

1. Арли Чонтей (Қозоғистон) – 260 кг (118+142)
2. Тада Самбонуан (Таиланд) – 256 кг (115+141)
3. Ангел Русев (Болгария) – 254 кг (110+144)