Шу қаторда, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳам спорт федерация ва ассоциациялари вакилларини карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда кириб келаётган байрамни оммавий тадбирларсиз, оила даврасида кутиб олишга чорлаб қолади.
7 Декабрь 2021
2937
МОҚда янги йил шукуҳи
Шу кунларда бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам кун сайин яқинлашиб келаётган янги йил шукуҳи кезиб юрибди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси биносининг фойесида янги йил арчаси қад ростлади. Ходимларимиз томонидан ясатилган арча кун давомида барчага яхши кайфият бериб турибди.
Қайд этиш жоиз, коронавирус инфекцияси бугунги давримизнинг глобал муаммоларидан бири. У ҳали ҳамон ортга чекингани йўқ. Бу борада Республика махсус комиссиясининг қарори билан янги йил байрами оила даврасида қарши олиниши тавсия қилинди.