7 Декабрь 2021
1907
Ўзбекистон ёшлар Параосиё ўйинлари байроғини қабул қилиб олди
Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида учинчи ёшлар Параосиё ўйинлари ўз якунига етди. Бир неча кун давом этган мусобақада қитъамизнинг ёш паралимпиячилари ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.
Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашид ташкилот байроғини ушбу мусобақанинг кейинги мезбонига топширди. Маълумки, яна 4 йилдан сўнг Тошкент ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинларига мезбонлик қилади. Ташкилот байроғини Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев қабул қилиб олди.
Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитасининг маълум қилишича, мусобақа давомида спортчиларимиз 11 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза, жами 18 та медаль қўлга киритишди.