Ру En O'z
12 Ноябрь 2021 1560

Тошкентда самбо бўйича жаҳон чемпионати старт олди

Бугун пойтахтимиздаги “Юнусобод спорт комплекси”да самбо бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди. Ҳисоб бўйича 46-маротаба ташкил этилаётган баҳсларда жаҳоннинг 50 га яқин мамлакатидан 400 нафарга яқин самбочилар совринли ўринлар учун кураш олиб боришади.

Мусобақа эркаклар, аёллар ва жанговар самбо йўналишида ташкил этилади. Ҳар бир йўналишда 7 тадан – умумий ҳисобда 21 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Регламентга кўра, бугун аёллар ўртасида -50 кг, -54 кг ва -59 кг вазн тоифаларида, эркаклар баҳсида эса -58 кг ва -64 кг, жанговор самбо бўйча -98 кг ва +98 кг вазн тоифаларида баҳслар бўлиб ўтмоқда.

Text to speech