Ру En O'z
11 Ноябрь 2021 1322

“Global Tour-2021”нинг бешинчи босқичи ўз ғолибларини аниқлади

Пойтахтимиздаги “Universal Jumping Agro” от спорт клубида конкур бўйича “Global Tour-2021” мусобақасининг бешинчи босқичи ўз якунига етди.

Кўпчилик учун қизиқарли бўлган дастур “А” тоифасида баландлиги 140 см бўлган тўсиқлардан сакраш баҳси бўлди. Кутилганидек, унда тажрибали Бекзод Қурбонов ғалаба қозонди. Иккинчи ўрин Нуржан Туякбаевга насиб этган бўлса, Ғайрат Назаров кучли учликни якунлаб берди.

“А” тоифа, 140 см:
1. Бекзод Қурбонов “Abaja Dos Dorados” (от лақаби)
2. Нуржан Туякбаев “Lancelotta”
3. Ғайрат Назаров “Losinos Boy”

“D” тоифа, 130 см:
1. Абдушукур Собиржонов “Samira”
2. Дилмурод Абдураҳмонов “Kolibri”
3. Бекзод Қурбонов “Kalimera”

“B” тоифа, 120 см (5-6 ёшли отлар):
1. Умид Комилов “Brand Plus”
2. Аъзам Толиббоев “X”
3. Иброҳим Йўлдошев “Shahzoda Kornet”

“С” тоифа, 110 см (12-14 ёшли чавандозлар):
1. Умар Дадаев “Bukmeker”
2. Бобуржон Валижонов “Abadja Dos Dorados”
3. Акбар Шарипов “Kechmeker”

Text to speech