Ру En O'z
11 Ноябрь 2021 1453

РОЗКда ёш чемпионлар учун маънавий учрашув ўтказилди

Ўсиб келаётган ёш спортчиларимизда ватанга бўлган муҳаббатни янада ошириш, уларнинг билагида вулқон каби отилаётган кучни тўғри йўлга сарфлаш мақсадида Республика Олимпия захиралари коллежида учрашув ўтказилди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси, Туризм ва спорт вазирлиги, МОҚ мутасаддилари, спорт фахрийлари, коллеж ўқитувчилари ва ёш спортчилар иштирок этишди.

Сўзга чиққан вакиллар сўнгги пайтларда баъзи спортчиларимизнинг нотўғри йўлга кириб қолаётгани, бунинг натижасида юзага келиши мумкин бўлган нохушликлардан сақланиш хусусида ёшларимизга қимматли маслаҳатлар бериб ўтишди. Ўз навбатида, ёш чемпионларимизга кучларини тўғри ва мақсадли йўлда сарфлаш, аксинча уни рақибларга қарши ишлатиб, ватанимиз довруғини дунёга танитиш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.

Ташкилотчилар мавзу юзасидан видеоролик тақдим этишди. Якунда бу бўйича иштирокчилар ўртасида қизғин баҳс-мунозаралар ўтказилди.

Text to speech