11 Ноябрь 2021
1790
Аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати кейинги йилга қолдирилмоқда
Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) декабрь ойида Туркияда ўтиши режалаштирилган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатини келгуси йилга қолдирмоқда.
Бунга сабаб бутун дунёда юзага келаётган коронавирус пандемиясининг яна бир тўлқини деб келтириб ўтилмоқда. Халқаро ташкилот бу борада Туркия миллий федерацияси билан музокара ўтказгани маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Истанбул шаҳри 6-19 декабрь кунлари аёллар ўртасидаги дунё биринчилигини қабул қилиши керак эди. Янги келишувга кўра муддат келаси йилнинг март ойига қолдирилмоқда.