5 Декабрь 2021
1855
Ёшларимиз ҳам қитъа чемпионатини ажойиб бошлашди
Байрутда давом этаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг учинчи кунги беллашувлари ҳам ортда қолди.
Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи куни терма жамоамиз дзюдочилари 3 та олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза медалини қўлга киритишди. Ҳозирча умумжамоа ҳисобида биринчи ўриндамиз.
Олтин медал
-48 кг Ҳалимажон Қурбонова
-52 кг: Сита Кадамбаева
-57 кг: Шукуржон Аминова
Кумуш медал
-66 кг: Азизбек Ортиқов
Бронза медал
-48 кг: Фотимахон Турсунбоева
-60 кг: Камолиддин Бахтиёров
-66 кг: Шавкат Саиткулов
-63кг: Фарангиз Режепова