10 Ноябрь 2021
1863
Андижонда ёш замонавий бешкурашчиларимиз йиғин ўтказишмоқда
Замонавий бешкураш бўйича ёшлар терма жамоамиз 20 нафар спортчидан билан йиғин бошлади. Унда Андижон ва Қашқадарё вилоятидан саралаб олинган иқтидорли ёшлар ҳам қатнашмоқда.
8 ноябрь куни бошланган йиғин 29 ноябргача давом этади. Ундан кўзланган асосий мақсад спортчиларни 28-29 ноябрь кунлари Андижон шаҳрида бўлиб ўтадиган Триатлон ва квадатлон бўйича Республика очиқ турнирига самарали тайёрлашдан иборат. Машғулотлар терма жамоа бош мураббийи Вадим Чудновский бошчилигида олиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, машғулотлар замонавий бешкурашнинг 4 та йўналиши – сузиш, қиличбозлик, югуриш ва лазерли тўппончадан ўқ отиш бўйича ташкил этилган.