Ру En O'z
4 Декабрь 2021 1855

МОҚ раҳбарининг муваффақиятли уриниши Ўзбекистон чемпионатини очиб берди

Бугун пойтахтимиздаги «Depo Mall» кўнгилочар марказида баскетболнинг 3х3 йўналиши бўйича мамлакат чемпионати старт олди. Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, Ўзбекистон баскетбол федерацияси раҳбарияти ва кўп сонли мухлислар иштирок этишди.

Маросимда МОҚ раҳбари рамзий маънода тўпни ҳалқага тушириб берди. Талабалик даврида 3 йил баскетбол билан шуғулланган Рустам Шоабдураҳмонов бир уринишнинг ўзида тўпни саватга жойлаб қўйди ва шу билан чемпионатнинг очилиш маросимидаги атмосфера янада кўтарилди.

Маросим давомида мутасаддилар федерация масъуллари ва спортчилар билан Президентимиз, ҳукуматимиз ҳамда Туризм ва спорт вазирлигининг қўллаб-қувватлаши натижасида янги марралар забт этилиши ва бунинг учун барча керакли шароитлар яратиб берилиши ҳақида гапиришди.

Регламентга кўра, мусобақа 2 кун давом этади. Ғолиб ва совриндорлар номи эртага аниқланади. Эътиборингизга ушбу тадбирдан тайёрланган суратларни ҳавола қиламиз:

Text to speech