Ўсмирларимиз дзюдо бўйича Осиё чемпионатини биринчи ўринда якунлашди
Ливан пойтахти Байрут шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Айни пайтга келиб, ўсмирлар тоифасидаги баҳслар якунланди.
Икки кунлик баҳслар якунига кўра Ўзбекистон 9 та олтин, 5 та кумуш, 5 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида катта фарқ билан биринчи ўринни эгаллади.
Қозоғистон терма жамоаси 3 та олтин, 8 та кумуш, 1 та бронза медали билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Жанубий Корея 3 та олтин, 1 та кумуш, 7 та бронза медали билан кучли учликка якун ясади. Мўғулистон, Ҳиндистон, Тожикистон, Қирғизистон, Ливан ва Сурия терма жамоалари ҳисобида камида битта бронза медали бўлди.
Бугун ёшлар ўртасидаги беллашувлар бўлиб ўтади. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ёшларимизга ҳам ўсмирлар терма жамоаси каби муваффақиятли иштирок этишини тилаб қолади.