Ру En O'z
7 Ноябрь 2021 1413

Козим Ўринбойхўжаевни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси бош котиби Козим Ўринбойхўжаев таваллуд айёмини нишонламоқда.

Ўринбойхўжаев Козим Бахтиёрович 1986 йил 7 ноябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Фаолиятини спорт соҳаси билан боғлаган Козим Бахтиёрович 2016 йилгача ушбу соҳага оид хусусий секторларда меҳнат қилди. 2016-2018 йиллар Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, 2018-2019 йиллар “Миллий” стадиони директори лавозимида ишлади. 2018 йилдан Ўзбекистон велосипед спорти федерациясининг бош котиби лавозимида самарали меҳнат қилиб келмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Козим Ўринбойхўжаевни таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech