Таэквондо бўйича мамлакат биринчилиги ўз ғолибларини аниқлаб олди
Таэквондо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди. Мусобақанинг сўнгги кунида ҳам бир қатор вазн тоифаларида қизиқарли жанглар ўтказилди.
Кутилганидек, аёллар ўртасида -53 кг вазн тоифасида Чарос Қаюмова ғалаба қозонди. -57 кг вазн тоифасидаги финал баҳси ҳам қизиқарлилиги билан ажралиб турди. Унда ёш спортчимиз Озода Собиржонова 2017 йилги жаҳон чемпионати совриндори Динора Мамадибрагимовадан устун келди. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда эса Жасурбек Жайсунов (-68 кг), Шуҳрат Салаев (-80 кг) ва Шоҳруҳ Ражабов (+87 кг) ғалаба қозонди. Батафсил:
Аёллар
-53кг
Олтин – Чарос Қаюмова
Кумуш – Ситора Эргашева
Бронза – Асалхон Хўжаниёзова
Бронза – Нозима Холмуҳаммедова
-57кг
Олтин – Озода Собиржонова
Кумуш – Динора Мамадибрагимова
Бронза – Лайло Полатова
Бронза – Покиза Пўлатова
Эркаклар
-74кг
Олтин – Жасурбек Жайсунов
Кумуш – Нажмиддин Қосимхожиев
Бронза – Диёрбек Ҳайдаров
Бронза – Шаҳбоз Тусматов
-80кг
Олтин – Шуҳрат Салаев
Кумуш – Мавлонбек Тўхтасинбоев
Бронза – Азизбек Абдуқодиров
Бронза – Абдуқодир Хўжаёров
+87кг
Олтин – Шоҳруҳ Ражабов
Кумуш – Жавлонбек Суннатулаев
Бронза – Мирзонозим Шарапов
Бронза – Муҳаммадали Турғунтошев